17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,4 °C

Спорт
9 Июл  2019 393

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини август ойида ўтказади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов август ойида ўзининг тўққизинчи жангини ўтказади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Маълумотларга кўра, Шаҳрам 24 август куни навбатдаги жанги учун рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Жанг АҚШда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Ғиёсов 26 апрель куни Инглвудда бўлиб ўтган бокс оқшомида америкалик Эмануэль Тэйлорни мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech