16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Спорт
17 Июл  2019 461

Шаҳобиддин Зоиров жароҳати сабаб Таиланддаги турнирни ўтказиб юборади

20-27 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Қирол кубоги” номли халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Бўлажак турнир олдидан терма жамоамиз таркибида жиддий йўқотиш рўй берди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Гап шундаки, унда -52 килограмм вазн тоифасида жанг қилиши кўзда тутилган Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров кичик жароҳати сабаб Таиландга бормайдиган бўлди. Унинг ўрнига бу вазнда ҳеч қайси спортчимиз қатнашмайди. Шу тариқа, “Қирол кубоги”да 13 нафар боксчимиз иштирок этадиган бўлди. Таркибни эслатиб ўтамиз.

Эркаклар:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-56 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Шукуржон Раҳимов
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

Аёллар:
-48 кг: Гуласал Султоналиева
-51 кг: Ситора Шодгарова
-57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева
-60 кг: Ёдгорой Мирзаева
-69 кг: Мафтунахон Мейлиева
-75 кг: Мавлуда Мавлонова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech