23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,6 °C

Биласизми?
29 Янв  2019 1447

Семизликка олиб келувчи яна бир сабаб аниқланди

АҚШнинг Питтсбург университети тадқиқотчилари томонидан семириш хавфини 30-40 фоизга оширувчи ген мавжудлиги аниқланди. Мазкур ген инсон организмида шу кунга қадар топилган ирсий омиллар ичида энг кучлисидир. Тадқиқот ишлари Nature Genetics журналида чоп этилди.

Стивен Мак Гарви бошчилигидаги олимлар гуруҳи Самоа архипелаги туб аҳолисининг 5 мингдан ортиқ геномларида тадқиқот ўтказишди. Самоа архипелагининг тадқиқот учун танлаганига бу ерда семизлик касаллигининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилгани сабаб бўлди.

Аниқланишича, тажрибадагиларнинг чорак қисмида тана ҳажмини бир ярим фоизга ортишига таъсир кўрсатувчи CREBRF гени бор. Масалан, ўрта бўйли 82 килограмм вазнга эга бўлган инсоннинг қўшимча массаси 4,6 килограммни ташкил этади.

CREBRF ёғли қатламлар кўпроқ ёғ сақлаб қолиши ва кам қувват ажратишига олиб келади,  дея қайд этишди тадқиқотчилар.

Касалликнинг яна бир бошқа омили — Самоа архипелаги туб аҳолиси жисмоний фаоллигининг пасайиши ва рационнинг юқори калорияли озиқ-овқат истеъмолига мойиллиги ўзгаришида.                                                                                                           

“Икки юз йил аввал самоаликлар семизликдан азият чекишмаган. Ген тезда ўзгариб қолмаган, аксинча, овқатланиш одати секин ўзгара бошлаган”, — дейди Мак Гарви.

Олимларнинг қайд этишича, CREBRF одатда оврўпаликлар, африкаликлар ва Шарқий Осиё аҳолиси орасида деярли учрамайди. 

 

Ўз мухбиримиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech