20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Молия
29 Апр  2019 2287

Мамлакатимизнинг еттита банки кобейжинг карта чиқаради

Uzcard-UnionPay карталарини чиқарувчи банклар сони кўпайди.

Бундай банклар сирасига «Алоқабанк», «Туркистонбанк», «Қишлоқ қурилиш банк», «Агробанк», «Микрокредитбанк», «Ҳамкорбанк» ва Халқ банкларини киритиш мумкин.

«Бугун ана шундай карталарни еттита банкдан олиш мумкин», дея хабар қилади Uzcard матбуот хизмати. Бундай карта эгаси бирданига икки тўлов тизимидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

UnionPay International тўлов карталари дунёнинг 170 дан зиёд мамлакатларида қабул қилинади. Бундай карталарнинг жами сони 5 миллиард донадан ошиб кетди ва бу UnionPayга етакчига айланиш имконини берди.

Ўзбекистонда эса кобейжинг карталар 2018 йилнинг ноябрида чиқарила бошланган. Бу иккита Uzcard ва UnionPay тўлов тизимларининг биргаликдаги карталаридир. Яъни кобейжинг карта Ўзбекистонда одатдаги сўмда, хорижда эса валютадаги карта бўлади.

UnionPay International карталари эгаларига хизмат кўрсатадиган хорижий давлатлардаги молиявий муассасаларда кобейжинг карта орқали тўловлар чоғи сўм ўша давлат валютасига лаҳзада айирбошланади ва АҚШ доллари олди-сотдиси кросс-курси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech