16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Ташвишли хабар
11 Фев  2019 169

Селфи қиламан деб юқори қаватдан тушиб кетди

Юнусобод туманида мактаб ўқувчиси ўзини-ўзи расмга оламан деб юқори қаватдан тушиб кетди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушураётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган. 

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech