16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Маданият
12 Фев  2019 1475

«Scorpion» фильми Буюк Британиянинг павильонида сотилмоқда

Ўзбекистон делегацияси Берлин халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган бутунжаҳон киносаноати вакиллари учун энг йирик тадбирлардан бири бўлган Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан иштирок этмоқда.

Халқаро кинофестивалда ўзбекистонлик тажрибали ва ёш кино мутахассислар хорижнинг нуфузли кинокомпаниялари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

Мазкур музокаралар Туркия, Франция, Италия, Украина, Испания, Миср ва Буюк Британия мамлакатлари вакиллари билан ўтказилмоқда.

Айни пайтда кинофестивалда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясини Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясига аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқиляпти. «Scorpion» фильми эса Буюк Британиянинг павильонида сотилмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистонда анъанавий ўтказилаётган PROlogue кинофестивали тақдимотлари ҳам давом этмоқда.

Кинофестивалда иштирок этган ҳиндистонлик актёр Рангвир Синҳ ўзбек киносидан таклифлар бўлса, бажонидил қабул қилиб, ўзбек актёрлари билан бирга роль ўйнаш нияти борлигини таъкидлаган.

Делегатлар жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар қилиш ҳамда хориж кинокомпанияларини юртимизга фильмлар суратга олиш учун таклиф этиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишмоқда.

Маълумот учун, ушбу павильонни ташкиллаштиришда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси яқиндан кўмаклашди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech