17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Транспорт
16 Сен  2019 1775

1 октябрдан йўл жамғарамаси учун 3 фоизли тўловни ишлаб чиқарувчи тўлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғарамасига амалга ошириладиган 3 фоиз миқдоридаги йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгиланганди, деб хабар қилади UzAuto Motors АЖ матбуот хизмати.

Мазкур ўзгариш ўз навбатида харидорлар учун қўшимча қулайлик сифатида хизмат қилади. Эндиликда харидорлар аввал Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз тўловни автомобиль харид қилаётган чоғида автомобиль нархи билан бирга амалга ошириши лозим бўлади.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар дилерлик корхонаси билан олди-сотди шартномасини имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан қўшимча келишув имзоланади ҳамда харидор томонидан 3 фоиз тўлов автомобилни қабул қилиб олиш чоғида дилерлик корхонасига тўланиши керак бўлади. Шу билан харидорлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида тўланадиган Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз мажбурий йиғим олинмайди.

Айтиш жоизки, UzAuto Motors АЖ 1 октябрдан эътиборан ҚҚС тўловчисига айланади ва компания томонидан мазкур ҳолат харидорларга ортиқча сарф-ҳаражат ва ноқулайлик келтириб чиқармаслиги учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди ҳамда автомобиль нархлари Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган мазкур тўловни инобатга олмаганда ўзгаришсиз қолдирилди, дейилади хабарда. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech