20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Мамлакатимизда
27 Мар  2019 1350

Сайёр қабулларда фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

Жорий йилнинг 25 март куни Бухоро вилояти Пешкў тумани “Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси” биносида Бухоро вилоят прокурори Б.Валиевнинг жисмоний ва юридик шахслар билан оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

 

Бухоро вилоят прокурори Б.Валиевнинг оммавий сайёр қабулига вилоятдаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда жами 380 нафардан ортиқ фуқаро қатнашди, шундан 2-сектор раҳбарига 26 та мурожаат келиб тушди, улардаги масалалар сони 26 тани ташкил қилади. Шундан 15 та мурожаатлар жойида қаноатлантирилди, 11 таси эса ҳозирда ўрганиш жараёнида.

Мурожаатларнинг 4 таси тергов ишларига оид, 9 таси банк кредити ажратиши билан боғлиқ, 5 таси ишга жойлаштириш, 4 таси моддий ёрдам, 2 таси ногирон фуқароларга ногиронлик аравачаси олиб бериш билан боғлиқ, 2 таси электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалаларни ташкил этади. Ушбу мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech