28 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
23 Июн  2020 1117

Саудия хорижликлар учун Ҳаж зиёратини бекор қилди

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб жорий йил фақат Подшоҳликда бўлиб турган чекланган сонли мусулмонлар амалга ошириши оширишига рухсат берган.

«Коронавирус пандемияси ва бу вируснинг кўп сонли инсонлар тўпланганда келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфини инобатга олиб, ҳижрий 1441 йилда (2020 йил) Ҳаж зиёрати Подшоҳликда бўлиб турган чекланган сонли турли миллат вакиллари иштирокида амалга оширилади», дейилган Ҳаж ва Умра бўйича вазирлиги хабарида.

Макка ҳудуди коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бораётгани сабабли ҳамон мустақил ҳаракатланиш учун ёпиқ, деб хабар беради РИА «Новости».

Саудия Арабистони араб давлатлари орасида коронавирусга чалиниш бўйича биринчи ўринда турибди. Мамлакатда 161 мингдан ортиқ инсонда вирус аниқланган. Пандемия бошланганидан буён 1 минг 307 киши вафот этган ва 105 минг киши соғайган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech