16 Январь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,7 °C

Мамлакатимизда
12 Янв  2019 499

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди

Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва “хуфёна” иқтисодиётни қисқартириш вазирликнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Шунингдек, вазирлик мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек инвестиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Эндиликда, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишиш ҳужжат Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритишдан олдин амалга оширилади.

Кичик саноат зоналари ҳудудида қиймати 7 млн АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қарорлар вазирлик билан келишилади.

Вазирлик 2019 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади.

Шунингдек, Фармон билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таркибида Ходимларнинг малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилди.

Кичик саноат зоналари иштирокчилари учун имтиёз ва преференциялар амалдаги иштирокчилар учун 2020 йил 1 январгача сақлаб қолган ҳолда бекор қилинди.

Шунингдек, кичик саноат зоналари иштирокчилари учун қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини расмийлаштириш;
  • инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган тақдирда ўзларига берилган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш;
  • реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маблағидан амалга оширган тақдирда, бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech