07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,1 °C

Хавфсизлик
12 Июн  2020 1941

Хоразмда бир аёл «самосуд» қурбони бўлди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида бир неча аёллар халқ тилида «самосуд» деб аталадиган ишга қўл урганлар.

2020 йил 9 июнь кечки пайт Қўшкўпир тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи 20 ёшли аёл дугоналари билан биргаликда яшаш уйига келаётганида, олдидан 31 ёшли эркак киши бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина келиб тўхтаганида, автомашинадан шу маҳаллада яшовчи уч нафар аёллар тушиб, «Сен нима учун ўғлим ва келинимни турмушини бузиб, бузғунчилик қилиб юрибсан» деб ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган ҳамда ушбу ҳолатни автомашинани бошқариб келган киши ўзининг уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб турган.

Аёллардан бир шу маҳаллада яшовчи аёлнинг нинг ўғли билан 2016 йилдан буён яшаб келаётганлиги, ҳозирда бир нафар фарзанди борлиги аниқланган.

Суд тиббий экспретиза хулосасида, жабрланувчи чап билак, чап-ўнг елка, болдир, чап сон ва кўкрак қафасини қонталашлари бўлиб, енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тўртала муштумзўр аёлларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан, ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан безорилик содир этилса) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech