23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Хавфсизлик
27 Июн  2019 1047

Ан-24 самолёти чизиқдан чиқиб, ёниб кетди

У Улан-Удэ — Нижнеангарск — Иркутск йўналиши бўйлаб парвоз қилаётганди.

Бурятия бўйича ИИВББнинг хабар беришича, самолётда 47 киши бўлган: 4 экипаж аъзоси ва 43 йўловчиси. Йўловчилардан 3 нафари 2, 13 ва 17 ёшли болалар экани ва ҳозирча 2 киши (командир ва бортмеханик) ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳавода самолёт юритгичларидан бири ишламай қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қўнишга уринганда учиш-қўниш йўлагидан 100 метр четга чиқиб кетиб, тозалаш иншоотлари биносига бориб урилган ва ёниб кетган, дейди матбуот котиби.

Самолётнинг олд қисми, жумладан, кабинаси бутунлай пачоқ бўлган. Салон тўлиқ ёнган. Самолётдан кейинги фойдаланишга йўл қўйилмайди, дея хабар беради «Интерфакс» манбаси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech