26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Туризм
25 Мар  2020 1794

Самарқанддаги Киев ғори — сирли маконлигича қолмоқда

Самарқанд - Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири.

Бу шаҳар асрлар давомида инсоният учун номаълум бўлиб келган сирли ва афсонавий жойларга бойдир.

Киев ғори (шахтаси) ҳам ана шундай кўпчиликка номаълум жойлардан биридир. Ушбу ғор Самарқанд вилоятининг Ургут туманида, Камангарон қишлоғи яқинида, Кирктау массивида (Зарафшон тизмаси) жойлашган. 

Ғорнинг 1972 йилда А. Б. Климчук раҳбарлигидаги Киев спелеотуризм секцияси ва спелеологик тадқиқотлар лабораторияси спелеологлари томонидан кашф қилинганлиги жой номининг Киев ғори ёки КиЛСИ деб номланишига сабаб бўлган. 

1973 йилда ғор 520 метр чуқурликкача кашф этилган бўлса, 1976 йилга келиб

1 080 метргача забт этилган. Ғорнинг ичи 20-95 метр чуқурликдаги қатор вертикал шахталардан ва узунлиги 30-50 метр бўлган қоясимон галереялардан иборат. У ердаги ҳаво ҳарорати +4-5° С даражада. 

Киев ғорининг деворларда 100 метр чуқурлик жойидан бошлаб сув оқими бошланади ва у чуқурлиги 1,7 метргача бўлган оқар кўллар тизимини ҳосил қилади. Сув ҳарорати +3° C атрофида. 

Ғор чуқурлиги деярли 10 метрлик кўл билан тугайди, чунки тор тешиклардан чуқурроқ ўтишнинг имкони бўлмаган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech