22 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Мамлакатимизда
1 Мая  2019 355

Самарқандда I чоракда 85,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорт қилинди

Самарқанд вилоятида ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида қиймати 69,7 миллион  АҚШ долларига тенг товарлар экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида қиймати 85,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорт қилинди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси. Бу эса ўтган йилга нисбатан товарлар экспорти 23 фоизга ўсганидан далолатдир.

“Жартепа” чегара божхона постининг очилиши Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ва тадбиркорлари учун ҳам катта имконият эшигини очди. Бугунги кунда самарқандлик тадбиркорлар Сўғд вилоятига гилам ва гилам маҳсулотлари, электротехника воситалари, минерал ва кимёвий ўғитлар, парранда-наслчилик, қишлоқ хўжалик ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилмоқда.

Мазкур божхона пости ходимларининг самарали меҳнат фаолият олиб боришлари натижасида пост орқали ҳаракатланаётган экспортга йўналтирилган юк автомашиналари тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб келинмоқда.

Экспортга йўналтирилган юк автотранспорт воситаларининг божхона чегаралари орқали ҳаракатланиши кун сайин ортиб бораётир. Чегара ўтказиш пунктларида эса тирбандликларини олдини олиш мақсадида божхона назоратининг замонавий техник воситалари базаси доимий янгиланмоқда.

Экспортёрлар учун “Жартепа” божхона постида яратилган шарт-шароитлар тадбиркорларимизга катта имконият, қўшма корхоналар, янги иш ўринлари яратилиши, бюджетга қўшимча даромад ва охир-оқибат икки мамлакат аҳолиси ҳаётининг фаровонлашувига хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech