21 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Мамлакатимизда
9 Апр  2019 652

Самарқанд вилояти судлари йил бошидан буён 49 нафар шахсни суд залидан озодликка чиқарган

Ушбу маълумот жиноят ишлари бўйича Самарқанд ва Жиззах вилоятлари судлари судьялари иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган минтақавий семинарда қайд этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳиятиги бағишланган йиғилишда йилнинг биринчи чорагида икки вилоят судида кўрилган ишлар, судланувчиларга жазо тайинлашда қонун меъёрларини тўғри қўлланилишини таъминлаш ва бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг дастлабки уч ойида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судлари томонидан 718 шахсга жазо тайинланиб, ҳукм чиқарилган. Жумладан, 524 киши ёки судланувчиларнинг 73 фоизига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 246 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 193 нафар шахсга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech