26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Cамарқанд давлат тиббиёт институти ва Испания университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

Испания Қироллигининг Кастилия Ла-Манча университети (Universidad de Castilla-La Mancha) халқаро ишлар ва узлуксиз таълим бўйича проректори Фатима Гуадамиллас Гомез, халқаро алоқалар бўлимининг академик директори Джорди Гимено Бевиа ва испан элчихонасининг ходими Алежандро Пастраналардан иборат делегация Самарқанд давлат тиббиёт институтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги телеграм канали.

Ташриф давомида меҳмонлар институтда ўқув жараёнининг ташкил этилиши, ахборот-ресурс маркази, тест маркази, электрон кутубхона ва симуляцион таълим марказини кўздан кечирдилар. Испания университети вакиллари институтда европа таълим талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган олий тиббий таълим олиш мақсадида яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо беришди.

Ўзаро манфаатли мулоқот натижасида Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Кастилья-ла-Манча университети (Толедо, Испания) ўртасида олий таълим соҳаси ҳамда илмий ва академик алмашувлар ҳақида меморандум имзоланиб, яқин истиқболдаги самарали ҳамкорликнинг илк  қадамлари қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech