07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,1 °C

Хавфсизлик
4 Июн  2020 1708

Арзимаган бир мушт, лекин...

2020 йил 31 майдан 01 июнга ўтар кечаси 27 ёшли фуқаро Самарқанд вилояти Нарпай тумани Сарбозор маҳалласида жойлашган «Мирбозор» савдо бозорининг олдидаги «Самарқанд» автошоҳбекатида Навоий вилоятидан келаётган почтани кутаётган.

Шу пайти «Damas» русумли автомашинаси келиб, ушбу фуқаронинг ўнг елкасидан туртиб ўтган. Натижада жанжал юзага келган, яъни 27 ёшли фуқаро «Damas» ҳайдовчисининг юзига бир маротаба урган. 47 ёшли ҳайдовчи эса ердаги тошга йиқилиб тан жароҳати олган.

Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат бўйича Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳайдовчини урган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш).

2020 йил 02 июнь соат 11:30 да ҳайдовчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Шу сабабли жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» бандига (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. 27 ёшли ушбу шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech