16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Ҳукумат
26 Июл  2019 925
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Самарқанд шаҳри «туристик хаб»га айлантирилади

Самарқанд туманида Президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашди. 

Давлатимиз раҳбари мазкур вилоятга сафардан асосий мақсад туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш эканини таъкидлади. Хусусан, Самарқанд шаҳрини «туристик хаб»га айлантириш зарурлигини айтиб, Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимига шу юзасидан кўрсатмалар берди.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 23 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган тизим асосида ишлаб, муҳитни ўзгартириш, тадбиркорларга ҳамма шароитни яратиб бериш зарурлиги қайд этилди. 

Президент ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари билан суҳбатлашиб, ҳар бир туман иқтисодиётини алоҳида муҳокама қилди. Уларнинг таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech