22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Хавфсизлик
20 Янв  2019 1404

Салкам 12 миллион сўмлик ноқонуний олиб кирилган музлаткичлар фош этилди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро А.Т. бошқарувидаги “Лабо” русумли автоулов тўхтатилиб холислар иштирокида текширилади. Машина юкхонасида Қ.Ў. исмли шахсга тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган,  қиймати қарийб 12 миллион сўмлик музлаткичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech