18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,8 °C

Мамлакатимизда
7 Мая  2019 1631

Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилади

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Пойтахтимиз осмони узра фейрверк байрам куни соат 21:00да ёғду сочади.
Ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Бу билан ёшлар онгига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech