19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,9 °C

Мамлакатимизда
13 Фев  2019 1445

1 мартдан телефон учун абонент тўлови миқдори ошади

«Ўзбектелеком» АК телекоммуникациянинг универсал хизматларидан фойдаланганлик тарифлари ўзгарганини маълум қилди.

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ шаҳар ва ҳудудларда асосий телефон аппаратидан фойдаланиш абонент тўлови оширилган.

Шунингдек, хизматларга тўловларнинг абонент ва вақтбай тизими ҳисоб-китоблари соддалаштирилади, кечки соатлар ва дам олиш (байрам) кунлари амалга ошириладиган маҳаллий ва шаҳарлараро қўнғироқлар учун  пасайтирилувчи коэффициентлар бекор қилинади. Юртимизнинг ва меҳмон фуқароларга тўловдан зиёд ҳар бир сўзлашув учун уй ва меҳмонхоналар телефонлари орқали тақдим этиладиган кредит эвазига гаплашиш тўловлари ҳам бекор қилинади.

Бироқ интернетга кириш ва телефондан фойдаланиш тўловларидаги имтиёзлар сақланиб қолади.

Бошқа универсал хизматлар тарифлари ўзгаришсиз қолади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech