28 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,4 °C

Ташвишли хабар
9 Дек  2019 603

Россиянинг Свердловск областида вагон ёниши оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этди

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган хабарга кўра, 2019 йилнинг 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:30да Россия Федерациясининг Свердловск области, Тазовск раёни, “Строй проект сервис” МЧЖга тегишли бўлган, ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагон номаълум сабабларга кўра ёниб кетган.

Содир бўлган ёнғин натижасида, вагонда бўлган 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган ва 1 нафари 35 фоиз куйиш тан жароҳати билан раён марказий шифохонасига ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

1.Эргашев Абдумалик Яхшиликович, 1972 й.т;

2.Алиқулов Сафарали Суюн ўғли, 1998 й.т;

3.Джумоев Эргаш Биноевич, 1983 й.т.

Тан жарохати олган фуқаро:

1.Оманов Толибжон Бутаевич, 1966 й.т.

Ҳозирда мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда марҳумларнинг жасадларини Ватанга қайтариш билан боғлик ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Тезкор рақами” 78-147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech