14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Долзарб
14 Июл  2020 411

Россияда 2 ҳафталик карантин бекор бўлди

Хориждан Россияга келганлар учун 2 ҳафталик карантин бекор бўлди.

15 июлдан бошлаб чет мамлакатлардан Россия Федерациясига кирувчи фуқаролар учун икки ҳафталик мажбурий карантин талаб этилмайди.

Хориждан кириб келган барча фуқаролар, шу жумладан, россияликлар ҳам COVID-19 учун тест топширгани тўғрисида инглиз ёки рус тилидаги маълумотномага эга бўлиши лозим.

Тест чет эл фуқароси Россияга келишидан уч кун олдин ўтказилган бўлиши керак. Агар бундай маълумотнома йўқ бўлса, уч кун давомида Россияда тест топшириш мумкин.

Агар тест натижаларига кўра, фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланса, у соғайгунча, яшаш жойида оила аъзолари билан вақтинча алоқани узган ҳолда ўз ўзини изоляция қилиши зарур бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech