24 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Россия федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири В.Скворцова бошчилигидаги нуфузли делегациянинг мамлакатимизга ташрифи соғлиқни сақлашни ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.

 

Ташриф доирасида делегациянинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов билан учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. Унда соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, томонлар биргаликда қўшма факультетларни ташкил этиш, бакалавр, магистр ва клиник ординатурадаги таълим дастурларини такомиллаштириш каби қатор масалаларга ҳам эътибор қаратилади.

Делегация аъзолари, шунингдек, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, хусусий клиникалар, бирламчи тиббий ёрдам муассасалари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртларига ташриф буюриб, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech