27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
26 Фев  2019 1813

Тошкент ва Россия ОТМлари ўртасидаги ҳамкорлик

Эртага, 27 февраль куни, республикамиз пойтахтида Тошкент тиббиёт академияси ва И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университетининг ОТМлараро  хамкорлик маркази очилиши маросими бўлиб ўтади.

 

Марказ Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги республика Диетология ўқув-илмий маркази базасида ташкил этилган.

Шунингдек, И.М.Сеченов номидаги Биринчи МДТУ ректори Пётр Глибочкога Тошкент тиббиёт академияси фахрий профессори ҳамда Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари ректорлари кенгашининг фахрий аъзоси унвони берилиши режалаштирилмоқда.

Ўз ахборотимиз.

tma.uz сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech