07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Саноат
5 Мар  2020 1163

 Уралдан 2,5 миллион долларлик маҳсулот

Свердловскнинг «Кушвинский трубний завод» МЧЖ шаклидаги Савдо уйи  Ўзбекистонга бурғилаш қувурлари етказиб бериш тўғрисида экспорт контракти тузди.

Келишувга кўра, 2021 йилнинг охиригача «Кушвинский трубний завод» МЧЖ Савдо уйи Ўзбекистонга 2,5 миллион доллар қийматидаги бурғилаш қувурлари етказиб беради. Битимни амалга оширишга  «Малое и среднее предпринимательство»  ва «Международная кооперация и экспорт» миллий лойиҳалар доирасида Экспортни қўллаб-қувватлаш ҳудудий маркази (Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фондининг Свердловск область бўлинмаси) ҳамкорлик қилади, деб хабар беради фонд матбуот хизмати.

Завод геологоразведкага оид ва бошқа мақсадларга мўлжалланган бурғилаш ва бошыа турдаги қувурлари, шунингдек улар учун насос-компрессор муфталар ишлаб чиқаради.

Ўтган йилнинг 9 ойи давомида ҳудуднинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси 194 миллион долларни ташкил этган бўлиб, ўсиш 21% ни ташкил эган. Ҳозир Ўзбекистон ҳудуднинг ҳамкорлари ўртасида 14-ўринни эгаллайди, деб хабар беради «Будущее России. Национальные проекты» ахборот портали.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech