30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,9 °C

Ташвишли хабар
26 Фев  2020 742

Россияда вафот этганларнинг жасади олиб келинди

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 18 февраль куни Россиянинг Краснодар шаҳридаги қурилиш обектларидан бирида Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб тушиб вафот этганлиги, ҳамда 19 февраль куни Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида яна бир юртдошимиз ҳалок бўлганлиги  ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Шунингдек ҳалок бўлган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ ҳуқуқий-ташкилий масалалар олиб борилаётгани маълум қилинган эди.

Бугун вафот этганларнинг жасади Краснодар – Тошкент рейси орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Қайд этиш лозимки, Краснодар шаҳрида вафот этган фуқаронинг ихтиёрий тиббий суғуртаси мавжуд бўлган ва мазкур суғурта полисида жасадни ватанга қайтариш ҳам суғурталангани сабабли, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суғурта компанияси томонидан қоплаб берилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech