01 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6 °C

Агросектор
12 Мар  2020 1048

Россия иш берувчилари ўзбекистонликларни афзал билдими?

Хитойлик ишчилар коронавирус туфайли бу йил Россия Федерациясининг Яҳудий автоном вилоятига дала ишларига кела олмайди. 

Уларнинг ўрнига ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ишга келади. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берган.

Хабарда таъкидланишича, коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият сабабли хитойлик ижарачиларнинг баҳорги экиш кампаниясида иштирок этиши муаммоли масала.

Жорий йилда баҳорги дала ишларига Хитойдан 1 323 кишини жалб қилиш режалаштиришган эди. Карантин туфайли чет эл ишчиларини жалб қилиш квоталари талаб қилинмайди. Бу масала ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ва автоном вилоятининг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ўқув юртлари битирувчилари ҳисобидан ҳал қилинади.

Яҳудий автоном вилоятидаги экин майдонлари 166 минг гектарни ташкил этади, шундан 150 минг гектардан кўпроғи соя экини учун ажратилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech