22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Транспорт
22 Авг  2019 397

UzAuto Motors компанияси Россия бозорига автомобиллар экспортини қайта йўлга қўймоқда

Айни дамда “УзАвтоМоторс СНГ” дистрибюторлик компанияси автомобиллар савдосини жадал йўлга қўйиш борасида Россиянинг дилерлик корхоналари билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилади компания матбуот хизмати.

Дастлабки R2 (Chevrolet Spark), R3 (Chevrolet Nexia3) ва R4 (Chevrolet Cobalt) моделлари Россия бозорига август ойининг охири ва сентябрь ойининг бошида етказилади. Савдо сентябрь ойидан бошланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ компания Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Беларус, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек Қозоғистон Республикаларига автомобиль экспортини йўлга қўйган эди.

2019 йил компания фаолиятида экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили деб эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда компания мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech