23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,6 °C

Биласизми?
10 Фев  2019 1706

Таиландда ходимлар роботларга алмаштирилмоқда

Алоқа хизматини таклиф этувчи ва кўрсатувчи «AIS» компанияси худди шу йўл билан сарф-харажатларни камайтириб, даромадни ошириишга қарор қилди.

«Bangkok Post» нашрида келтирилишича, Пхукет аҳолисига роботлар хизмат кўрсатади. Бундай ақлли дўконни қуриш учун 635 минг АҚШ доллари сарфланган. Бу ерда навбатлар бўлмайди ва нақд пулсиз савдолар амалга оширилади.

Манбада келтирилишича, фирманинг 161 та ана шундай савдо нуқтаси мавжуд.

Одамлар ўрнига ишлайдиган роботга «Лиза», дея ном берилган ва у сунъий заковатга эга. Қурилма ёрдамида фойдаланувчилар хизматлар ҳақида маълумот олиши ва сенсор экран орқали буюртмалар бериши мумкин.

Янги технологияни жорий этишни бу ерга жуда кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган Пхукет шаҳридан бошлашга қарор қилинди. Келгусида амалиётни янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

2018 йилда компаниянинг соф даромади 941 миллион долларни, яъни ундан олдинги йилга қараганда 7,7 фоизга кўпни ташкил этган.

Bangkokpost сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech