22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Воқеа-ҳодисалар
27 Авг  2019 572

«FEDOR» роботи ХКСга етказилди

Россиянинг бортида биринчи инсонсимон робот бўлган «Союз МС-14» космик кемаси иккинчи уринишда халқаро космик станцияга туташишга муваффақ бўлди.

фото roscosmos.ru

РАА «Новости»нинг хабар беришича, аввалги туташувга 24 август куни уриниб кўрилган ва ҳаракат муваффақиятсиз чиққан. Бунга ХКСнинг рус сегменти модулидаги туташув тизими ускуналари носозлиги сабаб бўлган.

Аввал хабар қилинганидек, «FEDOR» антропоморфик робот бўлиб, Бойқўнғир космодромидан орбитага олиб чиқилганди. Бундан мақсад - андроиднинг космосда инсоннинг ажралмас ёрдамчиси бўлиши мумкинлигини намойиш этишдир

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech