16 Январь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,7 °C

Мамлакатимизда
12 Янв  2019 591

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази тугатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг вазифа ва функциялари рақамли иқтисодиёт ва сифатли лойиҳа бошқарувини устувор ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда оптималлаштирилди

Хусусан, Агентликнинг бир қатор ваколатлари тегишлича:

- Давлат харидлари соҳасидаги ваколатлари – Молия вазирлигига;

- Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ҳамда қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи шахсларни аккредитация қилиш бўйича ваколатлари – Қурилиш вазирлигига;

- Баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлашни таъминлаш бўйича ваколатлари – Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасигаўтказилди.

Шунингдек, Агентлик қошидаги: 

- Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ДУК – Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига;

- Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази ДУК – Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигигаўтказилди. 

Агентлик қошида Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ДУК ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди. 

Фармон билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази давлат муассасаси тугатилди.

Агентлик ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш учун аниқ соҳалар бўйича ҳар йилги танловлар ўтказилишини таъминлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech