24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,1 °C

Биласизми?
16 Мая  2019 248

Римликларнинг улкан хазинаси топилди

Археологлар Буюк Британиянинг Линкольнширидаги Роузби қишлоғи яқинидан милоддан аввалги IV асрга тегишли рим тангаларининг улкан хазинасини топдилар.

«Archaeology News Network»нинг хабар беришича, бу Буюк Британия ҳудудларида топилган рим тангаларининг энг катта хазинаси ҳисобланади. У 2017 йилда металл қидирувчи мослама ёрдамида ҳаваскор-археологлар томонидан топилган.

Улар Шеффилд университети олимларини таклиф этишди. IV асрга тегишли жами уч мингдан зиёд бронза рим тангалари қазиб олинган. Улар сопол идишга солиниб, саёзроқ қилиб кўмилган экан.

«Тангалар милоддан аввалги 307 йиллар атрофида кўмилган, - дейди Британия музейи ходими доктор Элеонора Грей. - Ўша даврларда Рим империяси тобора марказсизлана бошлаган. Император Констанция Йоркда вафот этганидан сўнг Буюк Британия яна диққат марказига тушган».

Айтишича, айнан ўшанда Лондонда рим тангаларини зарб қила бошлашган. Дарвоқе, хазинанинг ёнгинасидан бор-йўғи ўнтагина тангадан иборат яна биттаси топилган. Кашфиёт ҳақида археологлар эндигина маълум қилишди. Гап шундаки, ўтган ҳафтадагина суд томонидан топилма хазина деб расман тан олинган.

Маҳаллий қонунчиликка кўра, агар у сотилса, тушум хазинани топган шахслар ва хазина топилган ер эгаси ўртасида тенг тақсимланиши лозим.

Топилманинг тарихий ва бозор қийматини баҳолаш Британия музейи ходимлари томонидан амалга оширилади. Дарвоқе, музейнинг ўзи ҳам тангаларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech