29 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

Транспорт
17 Дек  2018 1848

Тадбиркорга янада енгиллик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги «Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори билан сайёҳлар автотранспортини сертификатлаштириш тартиби соддалаштирилди.

Юқорида тилга олинган ва 2017 йил 25 октябрда қабул қилинган Умумий техник регламент кучга киргандан сўнг автобусларни сертификатлаштириш тартиби жуда мураккаблашиб кетгани сабабли тадбиркорлар томонидан шикоят ва норозиликлар кўпайди.

Ҳужжат мамлакат ҳудудида муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситалари хавфсизлигига талабни ўрнатади. Шунингдек, ушбу талаб республикамизга олиб кириладиган ҳайдовчиси билан саккиз ва ундан ортиқ нафар кишини ташишга мўлжалланган туристик тоифадаги автотранспортларга ҳам тааллуқли.

Шу муносабат билан ҳукуматнинг мос қарори қабул қилинди. Унга кўра, республикамизга олиб кириладиган ҳайдовчиси билан саккиз ва ундан ортиқ нафар кишини ташишга мўлжалланган туристик тоифадаги автотранспортлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг илтимосига биноан Умумий техник регламент билан тартибга солинадиган транспорт воситалари рўйхатидан чиқариб ташланди.

Яна бир гап, туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан олиб кирилаётган транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун олинадиган йиғимдан ташқари) озод этилади.

Константин Башлаев.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech