26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Таълим
22 Июн  2020 1579

Имтиҳон манзилини кўрсатиб берувчи мобил илова ишлаб чиқилди

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзилларини кўрсатиб берадиган «ImtihonGo» номли махсус мобил илова яратилди.

Илова муаллифлари ТАТУ магистри Ғ. Назаров ҳамда «Радио ва мобил алоқа» факультети талабаси Ҳ. Бахтиёровлардир.

Иловага юртимиздаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати ҳамда геоманзиллари тўлиқ киритилган. Агарда бирор сабабларга кўра ДТМ томонидан кўрсатилган манзилларда янгиланиш вужудга келса, иловани ҳам тезда янгилаш, ўзгартиришларни тезда қўшиш ва бу ўзгаришни фойдаланувчиларга етказиш режа қилинган.

Айни вақтда мобил илова фойдаланишга тайёр. Илова Google Play га жойлаштирилган.

Мамлакатимиздаги ОТМларга кириш учун имтиҳон топшириш истагида юрган абитуриентлар мобил иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.mrmanager.imtihongo

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech