26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Саноат
20 Июл  2020 858

Ravon Қозоғистонда етакчиликни қўлдан бермаяпти

Қозоғистон автомобиль бозори яна ижобий динамикани кўрсатмоқда – июнда сотувлар ўсиши 2019 йилнинг шу давридаги билан қиёслаганда 36,7 фоиз ўсишни ташкил қилди. Бозорда етакчиликни Ravon қўлдан бермай келаётир – бренд 2020 йил иккинчи чорагида янги автомобиллар савдоси рейтингининг биринчи поғонасини эгаллади. Январь-июнь ойлари натижаларига кўра, автомобиллар сотуви ўтган йилдагига қараганда 369 донадан 4 195 донага етган. Учта энг кескин ўсиш кўрсатганлар ичида Chevrolet ҳам бор – 612 дона (+33%).

Енгил автомобиллар моделлари кесимида иккинчи чорак якунлари бўйича Ravon R3 етакчилик қилмоқда – 2 041 дона седан. Эслатиб ўтамиз, май ойида айнан Ravon Nexia R3 Қозоғистонда сотиладиган енгил автомобиллар топ-ўнталигида биринчи ўринда турганди, яъни мамлакатда 1 007 дона модель сотилган. Бу рейтингда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган седан Lada Granta (2- ўрин) ва Hyundai Tucson (3- ўрин)ни орқада қолдирди.

Жами, ўтган йилда Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3 автомобили сотилган. Бундан ташқари, Ravon бозорда етакчилик қилувчи брендлар ТОП-бешталигига кирган, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech