18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Саноат
8 Янв  2019 2487

Импорт маҳсулотларга тенглашиш – мағлубият!

Электротехника саноати корхоналари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Алишер Абдуллаев, шундай деб ҳисоблайди. Журналистлар учун ташкиллаштирилган брифингда у яна қандай фикрлар билдирди?

2019 йил 4 январда Президентимиз томонидан «Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарорнинг қабул қилиниши натижасида «Ўзэлтехсаноат» АК базасида Ўзбекистон Электротехника саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди. Айрим мутахассислар буни лоббистлар манфаатининг қисман ғолиб келиши, деб номлашди ҳам.

- Ҳужжатни ишлаш жараёнида электротехника тармоғи ҳар томонлама ўрганилди. Соҳада импортнинг сезиларли ҳиссаси бўлишини ҳисобга олган ҳолда биз ички бозор талабларини қондиришга мўлжал олишимиз мумкин эди. Аммо бандлик билан таъминлашни қамраб олиш учун бу камлик қилади. 27 йил тез ўтиб кетди, бундан кейинги 20-30 йил ҳам шундай тез ўтади-кетади. Шу боис бунга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш керак. Япония, Корея Республикаси, Вьетнам тажрибаларидан кўринадики, тармоқни ривожлантириш ва юзлаб, минглаб янги иш ўринларини яратиш экспортга боғлиқ.

Электротехника саноатининг мамлакатимиз ЯИМдаги ҳиссаси 1,5 фоизга тенг, Жанубий Кореяда эса у 15 фоизни ташкил этади. Муаммолар орасида хомашё базасининг чеклангани юзага қалқиб чиқади: алюминий ва бошқа кўп турдаги полимерларнинг йўқлиги.

Кўпгина давлатларда мазкур соҳада мамлакатнинг ўзи экспортни имтиёзлар бериш ва етказиб бериш харажатларини қоплаш йўли билан қўллаб-қувватлайди. Масалан, Россияда нохомашё экспорти учун субсидия ва компенсациялар ажратилади. Бунда мамлакатнинг ўзи Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) таркибига киради. Келгусида ана шундай механизмларни ҳам ўрганиб чиқишимиз лозим.

Қўллаб-қувватлашнинг самарали усулларидан бири – 15 фоизлик экспорт ҳажмига чиққан ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзларини тақдим этишдир. Бу Президентимизнинг 2018 йил 29 ноябрдари «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилган.

Биз ички бозорни ҳимоя қилишимиз керак, акс ҳолда янги иш ўринлари хорижда пайдо бўлиб, одамлар пул ишлаш учун чет давлатларга чиқиб кетадилар. Мақсадимиз хорижий маҳсулотлар билан рақобатлашиш эмас, балки ички бозорда ишлаб чиқарувчиларни кўпайтириш, рақобат учун муҳит яратишдир. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўпайса, истеъмолчи ютади. Импорт маҳсулотларга тенглашиш – мағлубият йўлидир. Негаки, Хитой, Корея Республикаси каби давлатлар бизни 20-40 йилга ортда қолдирган. Қарорнинг бош ғояси – экспорт ҳажмини оширишдир.

«Ўзэлтехсаноат» АК тармоқ компаниялари устав жамғармаларида улушларига эга давлат корхонаси ҳисобланарди. Ҳозирда улар келгусида сотиш учун давлат ҳисобига ўтказилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар учун ана шундай йўл билан тенг шарт-шароит яратилади.

Товар (иш ва хизматлар)га давлат хариди доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тендер, танлов асосида саралаб олишда нархларга 20 фоизгача преференциялар беришни татбиқ этишни назарда тутадиган давлат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги қарор мунозараларга сабаб бўлди. Бу бир қарашда маҳаллий маҳсулотни ҳаддан зиёд қўллаб-қувватлашдай туюлади. Аслида бизнинг маиший техникамизга 20 фоизлик ҚҚС солинса, олиб кириладиганида бу нолга тенг. Шу сабаб ушбу механизм ўйин шартларини тенглаштиради, холос.

Муҳаммад Қаршибоев.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech