22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Халқаро миграция ташкилоти устави ратификация қилинди

Ўтаётган йилнинг 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев «Халқаро миграция ташкилоти конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат 12 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 14 декабрда Сенат томонидан маъқулланган.

Мазкур Конституция (устав) 1953 йил 19 октябрда имзоланган ва 1954 йилнинг 30 ноябридан кучга кирган. Унинг асосий мақсадларидан бири мавжуд имкониятлар етарлича бўлмаган ёки халқаро ташкилотлар кўмагига муҳтож мигрантларнинг тартибли кўчишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади. ХМТ ўз ишини давлатлар ёки бошқа манфаатдор халқаро ташкилотлар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этади.

Мазкур ташкилот кенгашининг 109-сессиясида Ўзбекистоннинг унга аъзо бўлиш ҳақидаги сўрови қўллаб-қувватланди.

Ташкилотнинг турли давлатларда 400 дан ошиқ бўлимлари бўлган 100 дан зиёд миссиялари фаолият олиб бормоқда. Ташкил топганидан бери ташкилот 11 миллиондан зиёд кишига ёрдам берган.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech