21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,1 °C

Ҳарбий
27 Мар  2019 819

Расмий хабар: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги огоҳлантиради!

Олдин хабар берилганидек, 26 март кунидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлигини назоратдан ўтказиш мақсадида тўсатдан текширув бошланди.

 

Шу сабабли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи — Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27, 28 ва 29 март кунлари ҳарбий техникалардан иборат колонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти мамлакатимиз фуқароларидан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патрул хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрайди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech