07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Спорт
31 Мар  2020 801

Расман: Жахон чемпионати 2022 йилга қолдирилди

Енгил атлетика бўйича Дунё биринчилиги кейинги йилга қолдирилди.

Бугун «World Athletics» расмий сайтида ҳабар берилишича, шу йилнинг 6-15 август кунлари АҚШнинг Орегон штатида ўтказилиши режалаштирилган Дунё биринчилиги 2022 йилга қолдирилди.

Мутасаддиларнинг бундай қарор қабул қилишларига асосий сабаб Токио-2020 Олимпиадасининг 2021 йилга кўчирилиши билан боғлиқ. Шу сабабдан чемпионат хам бир йилга кечиктирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда келтирилиша, «Биз Япония раҳбарияти ва Токио-2020 ташкилий қўмитасининг Олимпиадани 2021 йилда ўтказилиши билан боғлиқ қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу вақт спортчилар учун айни муддао. Негаки улар ўзларини спорт формаларини тўлиқ тиклаб олиш ва машғулотлар билан янада кўпроқ шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Биз барчамиз келишган ҳолда, бир-биримизни тушунишимиз лозим. Ҳозирги пайтда биз айнан шу шиор билан, Орегон штатида бўлиб ўтиши керак бўлган ЖЧнинг янги санасини ташкилий қўмита билан кўриб чиқмоқдамиз», – деб фикр билдиришган Бутунжахон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech