22 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Хавфсизлик
5 Янв  2019 815

Парфюмерия воситаларини яширин олиб ўтишга уриниш фош этилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлиги фош этилди.

Божхона постига қўшни давлатдан “Газ-2217” русумли юк автомашинасида кириб келган фуқаро И.С. божхона назоратидан ўтказилганда унда божхона декларациясида кўрсатилмаган 30 хилдаги  жами 48 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 5,4 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбаот хизмати маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech