26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Рақамлаштириш
26 Июн  2020 1224

Рақамли иқтисодиёт ривожида навбатдаги қадам

«Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази»нинг функциялари белгиланди.

2020 йил 25 июнда Ҳукуматнинг 409-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Қарор билан «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ва «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасаларининг функциялари белгиланди.

Жумладан, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази»нинг асосий функцияларидан бири электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини амалга оширишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, шу жумладан лойиҳавий-техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш ҳисобланади.

«Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» нинг асосий функцияларидан бири давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятида рақамли иқтисодиётни кенг жорий этишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат.

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Вазирлик) ҳузурида «Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси» давлат муассасаси ташкил этилди.

Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда буюртмачи вазифасини бажаришдан иборат.

Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш, Вазирлик билан келишган ҳолда уларнинг низомларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда, ушбу низомларда ходимларнинг лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча ойлик устама қўлланилиши назарда тутилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech