21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,2 °C

Энергетика
29 Авг  2019 446

Қуёш батарея панеллари ўрнатилиши харажатни қарийб беш бараварга камайтирди

Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Санжар Жўраев” фермер хўжалиги дала шийпонига қуёш батарея панеллари ўрнатилиши билан электр энергияси учун харажати қарийб беш бараварга камайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилади.

Энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, республикада муқобил энергетикани жорий этилишини  ва уларни кенг тарғибот ишларини ташкил этишда “Ўзэнергоинспекция” фаол иштирок этиб келмоқда.

Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Санжар Жўраев” фермер хўжалигининг умумий ер майдони 100 гектар бўлиб, шундан 19,5 гектари пахта майдони, 70,5 гектари ғалла майдони, 10 гектари эса боғдорчилик майдонларидан иборат. Фермер хўжалик томонидан ишчи ходимларга етарли шарт-шароитлар яратиш,  қишлоқ хўжалик техникаларини сақлаш учун 20 сотихдан иборат майдонга дала шийпони қурилган эди.  

– Шийпонга “свет” тушириш ҳаражатлари ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 24,5 миллион сўм маблағ сарфлашимиз керак эди, – дейди тадбиркор Санжар Жўраев.                                – “Ўзэнергоинспекция”нинг Сирдарё ҳудудий бўлими ходимлари тавсиялари билан қуввати 1,5 кВт ли қуёш панелларини ўрнатиш анчагина самара беришини, харажатлар салкам беш баробарга камайиши  маълум бўлди.

Фермер хўжалик маблағлари ҳисобидан жами 3,8 миллион сўм маблағ эвазига ўрнатилган қуёш батареяси панеллари ёрдамида бугунги кунда дала шийпонида узлуксиз электр энергияси мавжуд бўлиб, ишчи ва ходимлар ундан беминнат фойдаланмоқда.

Маълумот учун, агар мазкур дала шийпонини электр энергияси билан таъминлаш учун электр ускуналардан фойдаланганда, 24,5 миллион сўм атрофида бўлган ҳаражатлар ҳамда электр энергиясига бўлган тўловлар фермер хўжалиги иқтисодига ўз таъсирини кўрсатмай қолмасди.

Қуёш энергиясидан фойдаланиш билан тадбиркор ўз маблағларидан ўртача 20,7 миллион сўм тежашга ва текин электр энергиясидан фойдаланишга эришди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech