21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,2 °C

Хавфсизлик
8 Ноя  2019 475

Қуйи Чирчиқда икки автобус иштирокида ЙТҲ юз берди

Бугун, 8 ноябрь куни соат 07:15 лар атрофида Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган “Азия Мебель” текстиль фабрикасига кетаётган, "Оққўрғон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл" йўналишида ҳаракатланаётган "Исузи" русумли автобус маҳаллий аҳолидан иборат ишчиларни Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирига олиб кетаётган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Жабрланган йўловчилар Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари марказий касалхоналарига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг яқинларига хабар берилган.

Йўловчиларнинг 1 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech