02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Хавфсизлик
27 Мар  2020 212

Қувасой шифохонасига жойлаштирилди

Қирғизистондан автобусда келганлар Фарғона вилоятида кутиб олинди ва Қувасой шифохонасига жойлаштирилджи.

Жорий йил 26 март соат 23-00 да Қувасой шаҳридаги  «Ўзбекистон» чегара постида Қирғизистон Республикасининг Қизил-қия шаҳридан келган жами 67 нафар (62 эркак, 5 аёл, шундан 1 нафар вояга етмаган, 2 нафар ногирон, шундан, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Қашқаданё вилоятидан 5 нафар, Андижон вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 51 нафар) фуқаролар кутиб олинди.

Қувасой шаҳар «Ўзбекистон» чегара постида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

Текширув натижасида 1989 йилда Ўзбекистон туманида туғилган Муротов Анваржоннинг тана ҳарорати 37,4 С бўлганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.

Қолган 66 нафар фуқаролар махсус ажратилган автобусларда Қувасой шаҳридаги «Кварц» АЖга қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди, деб хабар беради  Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech