22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,1 °C

Саломатлик
2 Апр  2019 1014

Қувалик уч эгизак Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида

Фарғона вилояти, Қува тумани, Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаева уч эгизак фарзандни дунёга келтиргани ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабар тарқалганди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, уч эгизак фарзандларнинг тиббий назорати 80-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Илҳом Умаралиев ҳамда патронаж ҳамшираси Маҳлиё Янгибоева томонидан мунтазам олиб борилмоқда.

Яқинда Қува туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Сотволдиев, бирлашма бошлиғининг ўринбосари Д.Ибрагимова ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири И.Умаралиев Одина Жумаева хонадонига ташриф буюриб, чақалоқларнинг умумий ҳолатини яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказишди. Бундан ташқари, эгизакларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб бориш учун йўлланма берилди.

Шунга кўра, кеча, 1 апрель куни Одина Жумаева эгизак фарзандлари билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ажратилган тез тиббий ёрдам машинасида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб борилган. Марказда бош шифокор Ш.Қўчқоров бошчилигида педиатр, кардиолог, невролог, кардиохирург, ортопед, реаниматолог ҳамда УТТ шифокорлари томонидан эгизаклар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Текширув натижаларига кўра, эгизакларнинг каттаси Иқболжон ва кенжаси Имронжонларнинг аҳволи қониқарли. Ўртанчаси Исломжонда эса  кардиологик хасталик мавжудлиги аниқланиб, керакли тиббий муолажалар ўтказилган. Айни пайтда унинг соғлиғи яхшиланиб бормоқда.

Эгизаклар ҳозирда умумий амалиёт шифокори, кардиолог ҳамда патронож ҳамшираси томонидан доимий назоратга олинган, дейилади вазирлик хабарида.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech