07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Хавфсизлик
22 Мая  2020 308

Қурол топилди

ИИББ ходимларининг ҳушёрлиги сабабли ЙПХ постида текширилган автомобилда қуроллар топилди.

2020 йил 19 май 21:30 атрофида Сергели туманидаги пост орқали шаҳарни тарк этаётган машиналардан бири – “Nexia” русумли (давлат рақами 01 О 417 СA) автомобиль ички ишлар органлари ходимларининг эътиборини тортди.

Ўша пайти Сергели туманидаги “A.Турбонов” ЙПХ постида, 2-батальон ЙПХ инспектори кичик сержант Т.Тожибоев, кинология хизмати ходими сафдор Р.Холмуродов ва ИИББ патруль-пост хизмати 5-батальони сафдори Ш. Хошимовлар хизмат олиб бораётган.

Машина тўхтатилганда, ҳайдовчининг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотди. Бу эса автомобилни яхшилаб текширишга сабаб бўлди. Холислар иштирокида ўтказилган текширув натижасида автомобилда совуқ қурол (металл кастет) ва тўппончанинг одатда “пугач” деб аталадиган тури топилди. Булар автоулов ҳайдовчиси – Шайхонтоҳур туманида яшовчи 24 ёшли Сайидмухтор A.га тегишли еди.

Юқоридаги фактлар асосида текширишувни давом эттириш ва қуроллар эгасининг мақсад ва ниятларини аниқлаш учун Сайидмуҳтор A. ашёвий далиллар билан бирга Сергели туманидаги 4-сон ИИБга келтирилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech