04 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,9 °C

Молия
13 Апр  2020 1688

ҚҚС қайтарилади

Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида товарлар экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ суммасини қайтаришни кучайтирди.

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларнинг солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида зачетга олиш ёки қайтариш ҳуқуқи Солиқ кодексининг 21-моддаси билан тартибга солинади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва ҚҚСни қайтариш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди. Энди солиқ тўловчи аввалгидек, ҚҚСни қайтариш учун ҳудудий давлат солиқ бошқармаси орқали эмас, тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.

Бунинг учун солиқ тўловчи шахсий кабинети  орқали ДСҚга электрон шаклда мурожаат юбориши кифоя. Кўриб чиқиш жараёни 3 кунгача қисқартирилди.

Мисол учун, тўланган ҚҚС миқдорини қайтариш имкониятига эга бўлган солиқ тўловчилар орасида Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида фаолият олиб борувчи кўплаб текстиль корхоналари мавжуд.

ҚҚСни қайтариш учун ДСҚга ариза берган экспортчилар рўйхати ҳар куни кўпаймоқда, қайтариш жараёни давом этмоқда, деб хабар беради беради ДСҚ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech