20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Мамлакатимизда
22 Апр  2019 1030

Қозоғистондаги автоҳалокатда ҳалок бўлган юртдошларимиз дафн этилди

2019 йил 20 апрель куни Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани “Олмаота – Тошкент” автомобиль йўлининг 181-киломатрида йўналишдаги автобус ҳаракатланиб келаётганда бошқарувини йўқотгани натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани ҳамда оқибатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

 

Бугун эрталаб марҳума Дилором Ермекбаева Қуйичирчиқ тумани “Қўшиқ” маҳалласидаги қабристонга, марҳумлар Ўринбой Абдухаликов ва Алишер Калмурадов пешинда Оҳангарон тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи қабристонига дафн этилди.

Марҳумларнинг охирати обод бўлсин. Яқинларига сабр тилаймиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech