08 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Воқеа-ҳодисалар
4 Июл  2020 456

Қозоғистонда яна қатъий карантин жорий этилади

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли 5 июлдан 14 кунлик карантин чеклов чоралари жорий этилади.

Икки ҳафта давомида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади ва одамларнинг ҳаракатланиши чекланади. Хусусан, уч нафардан ортиқ одам биргаликда кўча ва хиёбонларда юриши мумкин эмас, ёши 65дан ошганларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.

Гўзаллик салонлари, ёпиқ бозорлар, диний муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, савдо марказлари ва бошқа қатор объектлар фаолияти тўхтатилади.

Давлат органлари, идоралар, компания ва ташкилотларда ижтимоий масофа сақланиши талаб қилинади.

Тиббиёт марказлари, дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва очиқ бозорлар ишлашда давом этади.

Зарурат туғилса, карантин чекловлари узайтирилиши ёки янада қатъийлаштирилиши мумкин, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech